Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шошилинч ахборот: Гидрометеорология хизмати агентлиги ёғингарчилик ва қор кўчиши ҳодисаларидан огоҳлантирмоқда
18:04 / 2024-02-05

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 7-8 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” йўлининг “Қамчиқ” довони ҳудудида ёғингарчилик бўлиши, вақти-вақти билан кучайиши, туман тушиши, кўрувчанлик 50 метргача пасайиши кутилмоқда. Шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши туфайли йўлларда қор уюми, яхмалаклар юзага келиши мумкин.

6-12 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши туфайли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:  

Қашқадарё вилоятининг Дехқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

Самарқанд вилоятининг Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;  

Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин туманларида;  

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида (Чотқол тоғ тизмаси);  

Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.  

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда шу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.

 

ЎзА