ШОШИЛИНЧ АХБОРОТ: Республиканинг баъзи жойларда момақалдироқ бўлиб, айрим туманларида дўл ёғиши мумкин
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, Жорий йилнинг 24-25 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, республиканинг айрим туманларида дўл ёғиши мумкин.
24-25 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида, Навоий вилоятининг тоғолди ҳудудларида, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
Ушбу кунларда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
ЎзА