Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шўртан” муҳим ўйинда ғалаба қозонди
12:41 / 2025-11-01

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 27-тур учрашувлари ўтказилмоқда. Ушбу тур доирасида “Шўртан” ўз майдонида ОКМК клубини қабул қилди.

Мазкур учрашувда дастлаб ОКМК вакили Хуршид Ғиёсов 39-дақиқада ҳисобни очган бўлса, мезбонлар аъзоси Пўлатхўжа Холдорхонов ҳисобни тенглаштирди. Шунингдек, 57-дақиқада П.Холдорхонов 11 метрлик жарима тўпини аниқ бажарган ҳолда ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди. Ушбу вазиятдан 13 дақиқа ўтиб, Абубакрризо Турдиалиев “Шўртан” жамоасининг 3 голини киритди.

Иккинчи бўлимнинг 84-дақиқасида Али Абдураҳмонов ва 90+2-дақиқада Наоки Сенага ҳисобни тенглаштирди. Бироқ, Жасур Ҳакимов 90+9-дақиқада “Шўртан” клубининг тўртинчи голиги муаллифлик қилди ва баҳс 4:3 ҳисобида якунланди.  

Шу тариқа, “Шўртан” очколарини 15 тага етказиб олди ва ҳамон лига жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда. ОКМК эса 41 очко билан 6-ўринда қолди.

Бугун, 1 ноябрь куни Суперлиганинг 27-тури доирасида “Андижон” – “Бухоро” учрашуви 17:00 да старт олади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА