Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шорт-трек: ёш спортчимиз Хитойда совриндор бўлди
15:28 / 2025-12-09

Хитой Халқ Республикаси ички Мўғулистон музофотининг Хух-хото шаҳрида шорт-трек спорт тури бўйича ўтказилган халқаро мусобақада ўзбекистонлик ёш спортчи совриндорлар қаторидан жой олди.

Жанубий Корея, Вьетнам, Мўғулистон, Ҳиндистон, Россия ва Хитойнинг турли ҳудудларидан 440 нафарга яқин ёш иқтидорлар иштирок этган муросасиз баҳсларда турли йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Ўзбекистонлик ёш шорт-трек устаси Алимардон Маҳмудов 15 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги баҳсларда бронза медалига сазовор бўлди. Олтин ва кумуш медаллар хитойлик спортчиларга насиб этди.

Т.Рўзиев, ЎзА