Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шўрободлик болажонлар эъзозда
15:05 / 2024-09-23

Эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хайрли ва савобли ишларни амалга ошириш халқимизга хос азалий қадриятларимиздан ҳисобланади.

Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳокимлиги ҳамда саховатпеша тадбиркорлар ташаббуси билан “Шўробод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Тўй барака” тантаналар саройида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтар”ига киритилган оилаларнинг фарзандлари, асосан, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларидан ўн нафарининг суннат тўйи ўтказилди. 

Тадбирда сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари, оқсоқол ва нуронийлар, кенг жамоатчилик ва маҳалла фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, жажжи болажонлар ва уларнинг ота-оналари қатнашди. 

Маросим аввалида ўттиз нафар “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи аёлларга тикув машиналари топширилди. Арзон нархларда савдо ярмаркаси ташкил этилди. Тадбирда сўз олганлар болажонлар ва уларнинг ота-оналарини тантана билан самимий муборакбод этди. Шунингдек, мамлакатимизда кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилалар, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар эътироф этилди. 

Шундан сўнг жамоатчилик вакиллари, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, нуроний отахонлар томонидан болажонларга қимматбаҳо совғалар берилди. 

Файзли ва тўкин дастурхон атрофида давом этган тадбир барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.