Шўрчилик Бекмурод полвон 100 миллион сўм совринни қўлга киритди
Термиз туманидаги Отчопар мажмуасида ўтказилган Сурхондарё вилоятининг Наврўз байрами тантаналари доирасида ташкил этилган катта кураш мусобақасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган полвонлар турли вазн тоифасида ўзаро куч синашаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Қизғин баҳсларга бой бўлган беллашув якунида мутлақ вазн тоифасида Шўрчи туманилик Бекмурод полвон Олтибоев 1-ўринни қўлга киритиб, бош соврин –100 миллион сўм пул мукофотига сазовор бўлди. Иккинчи ўринни эгаллаган деновлик Шоҳруҳ Маҳмарасуловга 20 миллион сўм ва учинчи ўрин насиб этган Узун туманилик Зоҳид Ҳусаинов ҳамда Денов туманилик Яхё Имомовга 10 миллион сўмдан соврин берилди.
Ғолиб полвонларга пул мукофотлари ёзилган сертификатларни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов тантанали топширди.


Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА