French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шонли сана муносабати билан “Бунёдкорлик симфонияси” “янгради”
17:26 / 2020-12-31

Навоий вилояти ҳокимлиги анжуманлар залида янги йил байрами арафасида нашрдан чиққан “Бунёдкорлик симфонияси” китобининг тақдимот маросими ўтказилди.

Маълумки, оғир синовлар - 2020 йил ниҳоялаб, янги йилга қадам ташлар эканмиз, мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик юбилейини ҳам қаршиламоқдамиз. Мустақиллик берган имкониятлар ва унинг мазмун-моҳиятини теран англаш, айниқса, Истиқлол неъматининг аҳамияти ва моҳиятини ёш авлод онгига чуқур сингдириш масъулияти зиммамизда турибди.

Қайд этиб ўтиш керак, 2020 йил 17 декабрь куни Давлатимиз Раҳбарининг “Ўзбекистон Руспубликаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Мазкур қарорда юбилейга бағишланган публицистик китоблар нашр этиш ҳам кўзда тутилган. “Бунёдкорлик симфонияси” китоби эса бу борадаги илк нашр саналади.

Китобга киритилган қаҳрамонлар ҳамда очерклар муаллифлари иштирок этган тақдимотни вилоят ҳокими Қобулжон Турсунов очиб берар экан, 30 йиллик шонли сана муносабати билан вилоятда амалга оширилаётган ишлар, хусусан бир қатор китоблар тайёрлаш бўйича олиб борилаётган эзгу ҳаракатлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, “Бунёдкорлик симфонияси” китоби ва уни тайёрлаш жараёнлари ҳақида сўз юритилди.

- Жорий йил аввалида Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими ҳамкорлигида Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллик юбилейига бағишлаган китоб тайёрлаш ишлари бошлаб юборилган эди. “Бунёдкорлик симфонияси” номи берилган мазкур китобда нафақат Навоий воҳаси, балки Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшган инсонлар — қурувчи-бунёдкорлар, шунингдек, архитектор ва йўлсозлар ҳамда саноат соҳаси жонкуярларининг ҳаёт йўли ҳақида очерклар жамланди, - дейди Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Отабек Аслонов.

Тақдимотда бир гуруҳ ижодкорлар ва бунёкдорлар сўзга чиқиб, мамлакатимиз мустақиллиги ва ўтган даврда эришилган натижалар хусусида фикр юритди.

- Ҳар бир миллатни енгиб бўлмайдиган биргина жиҳат юксак маънавияти, яъни шу халққа тегишли китоблардир, - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Одил Ҳотамов. - Китоблар нашр этиш ва китобхонликка алоҳида эътибор қаратилаётгани бу муҳим жараён. Зеро, ҳар қандай жадал тараққиётнинг бир устуни иқтисод бўлса, иккинчи устуни, албатта маънавиятдир.

Китоблар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Абдували БЎРИЕВ, Сирож АСЛОНОВ (фото), ЎзА