Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шонли кунларимиз акс этган фотокўргазма
17:19 / 2024-08-28

Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви ва Бадиий академия ҳамкорлигида «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида «Мустақил Ватан: шонли тарих – Янги Ўзбекистон» номли фотокўргазма бўлиб ўтди.

Мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ташкил этилган кўргазмада Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фотомухбирлари томонидан суратга олинган ҳамда Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган халқимизнинг истиқлолга бўлган сўнмас умидлари, Туркистон озодлик ҳаракатлари, жадидлик ҳаракати, Бухоро ва Хива хонликлари, Қўқон мухторияти, мустамлака Ўзбекистон ва илк мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг ижтимоий иқтисодий ривожланиши акс эттирилган фотосуратлар намойиш этилди. 

[gallery-18965]

Шу билан бир қаторда, мустақиллигимизнинг эълон қилиниши, юртимиз тараққиёти акс этган фотосуратлар ҳам намойиш этилди. 

Президентимизнинг жорий йил 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида белгиланганидек, бугунги кунда барча ҳудудларда мавзуга бағишланган туркум тадбирлар доирасида фото ва архив ҳужжатлари намойиши кенг оммага етказилмоқда. 

[gallery-18966]

Кўргазманинг очилишида мустақилликка эришиш осон кечмагани – машаққатли меҳнат, миллатимиз зиёлиларнинг бошдан кечирган мураккаб синовлари, йўқотишлар ва қурбонлар эвазига бугунги фаровон кунларга эришилгани таъкидланди. 

Дарҳақиқат, мустақиллик энг аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг рўёбга чиқишидир. Бу ҳуқуқ ва эркинликлардан самарали фойдалана олиш эса ҳар бир инсонинг дунёқараши, истеъдоди ва қобилияти билан ўлчанади. Инсоннинг Ватан туйғуси билан яшаши, ўзи туғилиб ўсган Она юртини севиши ва қадрлаши, Ватан мустақиллигини мустаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўша олиши саодатдир. 

Гулноза Бобоева, Алмурод Мамадаминов, Рустам Назарматов (сурат), ЎзА