French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шонли ғалаба ёшлар нигоҳида...
17:12 / 2020-05-09

Ижодий ишларни бефарқ, бепарво томоша қилиш мумкин эмас.


Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб энг яхши видеороликлар туркумини тайёрлади.

“Биз ҳамиша уруш фахрийларидан қарздормиз!” шиори остида ўтказилган онлайн лойиҳа доирасида келиб тушган энг яхши ижод маҳсуллари Бадиий академия сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинмоқда.

Ижодий ишларни бефарқ, бепарво томоша қилиш мумкин эмас. Улар тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етишга чорлаши билан аҳамиятлидир.

Жумладан, Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг ўқувчиси Шаҳзода Жумаева тайёрлаган лавҳа Ғалабага халқимизнинг қўшган ҳиссасига оид ёрқин тасвирларга бой. Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси Гуласал Аллаберганова урушда қатнашган катта бобосининг расмини тутганича шеър ўқимоқда. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари Алина Стилиду ва Ғиёсжон Низомовнинг биргаликдаги ижодий иши урушнинг нақадар оғир ва аянчли оқибатларидан сўзлайди.

Бу каби ижодий лойиҳалар ёшларнинг ҳаётий позицияси, ватанпарварлиги, масъулияти, бурчини теран англашини ҳам намойиш этади.