Шомуродов Шавкат Махмуд ўғлининг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Мураккаб структурали олтинли руда конларини комбинациялашган усулда қазиб олишда содир бўладиган кон босимини бошқаришни такомиллаштириш” мавзусида
Шомуродов Шавкат Махмуд ўғлининг 04.00.17 – “Кончиликда физик жараёнлар” (техника фанлари) ихтисослиги бўйича “Мураккаб структурали олтинли руда конларини комбинациялашган усулда қазиб олишда содир бўладиган кон босимини бошқаришни такомиллаштириш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги PhD.03/31.03.2023.Т.03.06 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 29 ноябрь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100095, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 2-уй. Тошкент давлат техника университети.
Тел.: (99871) 207-44-40/207-14-64
e-mail: tstu_info@tdtu.uz