French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шом товуши” китобининг тақдимоти ўтказилди
13:07 / 2022-04-07

Пойтахтимизда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида истеъдодли шоир Шуҳрат Ориф муаллифлигидаги “Шом товуши” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Шуҳрат Ориф Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали совриндори. Муаллифнинг 2020 йилда чоп этилган “Мен асли одаммас, ёр эдим” шеърий тўплами китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинган эди. 

“Шом товуши” шоирнинг иккинчи китобидир. Унда қатралар ўрин олган. Китоб Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида “Адабиёт” нашриёти  томонидан 2000 нусхада чоп этилган. 

Адабий жамоатчилик вакиллари, адабиётшунос олимлар, ёш ижодкорлар, талабалар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тақдимотда Шуҳрат Орифнинг ижодий изланишлари, “Шом товуши” китобининг ўзига хос жиҳатлари, бугунги адабий жараёнда ёш ижодкорларнинг иштироки бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

[gallery-6507]

Хусусан, шоирнинг ижодий чиқишлар билан матбуотда ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Беш ташаббус” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирлардаги иштироки эътироф этилди. 

Шунингдек, шоир Шуҳрат Ориф ва хонанда Шуҳрат Дарёнинг ҳамкорликдаги лойиҳаси – “Шуҳратли манзиллар” ижодий учрашувлари худудларда, айниқса, ёшлар орасида адабиёт ва санъатнинг  тарғиботига муносиб ҳисса қўшаётганлиги таъкидланди. 

Тақдимот якунида муаллиф ёшларга янги китобидан туҳфа қилди.   

Гулноза Бобоева, ЎзА