French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоличиликда инновацион илмий ёндашув — замон талаби
16:49 / 2025-11-05

Пойтахтимизда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар маркази ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги “КОПИА” маркази билан ҳамкорликда “Шоличиликда инновацион илмий ёндашув — замон талаби” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда соҳада амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг 2025 йилги якуний ҳисоботи тингланди.

Тор доирада ўтказилган тақдимотда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги “КОПИА” маркази директори Ким Жае Ҳюн Миллий марказ раҳбарияти олдида Шоличилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда амалга оширилган икки томонлама илмий лойиҳалар натижалари, янгича агротехнологияларни жорий этиш ва шоли етиштириш самарадорлигини ошириш бўйича эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берди.

Лойиҳа доирасида жорий йилда Шоличилик илмий-тадқиқот институтига умумий қиймати 236 000 доллар бўлган 15 турдаги замонавий техникалар тақдим қилингани, республиканинг 7 та вилоятида 630 гектар майдонга шолининг "лазурний" ва "искандар" навларининг супер элита уруғликлари экилиб, 3900 тонна элита уруғлик етиштирилганини қайд этди. Етиштирилган юқори авлодли уруғлик келгусида шоликорлар учун серҳосил ва ишончли уруғлик бўлиши таъкидланди.

Шундан сўнг, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар маркази директори Шодмон Намозов самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдириб, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги "КОПИА" маркази директори Ким Жае Ҳюнга Қишлоқ хўжалиги вазирининг икки давлат ўртасида аграр соҳани ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатлари учун эълон қилинган ташаккурномасини топширди.

Шундан сўнг, лойиҳа доирасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ўтказилган тадқиқотлар натижалари тадқиқот муаллифлари томонидан кенг доирада тақдимот қилинди.  

Иштирокчилар тақдимот юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА