Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоличиликда илм ва инновация (+видео)
18:32 / 2024-02-02

Сув танқислиги шароитида кўп суғориладиган ўсимлик - шолининг нархи ошадими? Бугун соҳа олимлари олдида ушбу саволга жавоб топиш кўндаланг турибди. Бу борада юртимиздаги бир қатор илмий-тадқиқот институтлари изланишлар олиб бормоқда. Мазкур долзарб масала ечими борасида  Шоличилик илмий-тадқиқот институти олимларининг илмий изланишлари қанчалик самара беради? Шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида муассаса фаолияти билан қизиқдик.

Ҳар бир соҳанинг тараққиёти илм билан белгиланади. Хусусан, шоличиликда ҳам бугун бир қатор илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Зеро, ушбу ўсимлик дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда учинчи, ҳосилдорлиги бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Сув танқислиги кучаётган бир шароитда тезпишар, сувни кам талаб қиладиган, серҳосил навларга талаб ошади. Шундан келиб чиқиб, илмий муассаса томонидан ҳосилдорлиги гектаридан 82 центнерга етадиган тезпишар, 74 центнердан кўпроқ шоли олиш мумкин бўлган ўртапишар ва 80 центнердан юқори ҳосил берадиган кечпишар навлар яратилди. 

Институтнинг экин ер майдони 313 гектар бўлиб, 2023 йилда янги навларнинг яратилиши натижасида 1 гектар ердан ўртача 16 млн. сўм даромад топилди. Ўтган йилда яратилган шолининг “Садаф” ва “Биллур” янги нави истиқболли деб топилиб, Ўзбекистон ҳудудида экишга тавсия этилди. Жорий йилда эса улар сафига яна эртапишар ва ўртапишар “Толмас” ва “Марварид” навлари қўшилди. Хуллас, олимларимизнинг самарали илмий изланишлари  келгусида бозорларимиздаги гуруч нархининг ошиб кетмаслигининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/8gi5Mhm3gmE" title="Sholichilikda ilm va innovatsiya" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА