Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоислом Шомуҳамедов таваллудига 100 йил
17:08 / 2021-04-16

Бугун, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Халқаро Фирдавсий мукофотининг лауреати, таниқли таржимон-шоир, заковатли шарқшунос олим Ш.Шомуҳамедов таваллудига 100 ёшга тўлди.

Шу муносабат билан Тошкент давлат шарқшунослик университетида шарқшунос олим ижодига бағишланган туркум тадбирлар ҳафталиги ташкил этилди. Бугун ушбу ҳафталикни илк куни ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик институти «университет» мақомини олганлигидан буён эришилган ютуқларга бағишланган конференция бўлиб ўтди. Тадбирда одимнинг оила аъзоларидан фарзандлари, набиралари яқин танишлари, шогирд ва дўсту биродарлари ҳамда шарқшунос-эроншунос олимлар ташриф буюрдилар.

Сўзга чиққанлар, Шоислом Шомуҳамедов олим, шоир ва таржимон сифатида мумтоз ва ҳозирги замон эрон адабиёти бўйича тадқиқотлар, ўқув қўлланмалари, форс-тожик адабиёти класциклари асарларидан таржималар ва унинг ўз қаламига мансуб шеърлар, ҳикоялар тўпламларидан иборат 90 га яқин китоб яратганини, таржимон сифатида ўнлаб шарқ шоирлари асарларининг ўзбек халқи маънавий мулкига айланишига улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидладилар. Хусусан, Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асари 3 жилдли янги таржимаси ва нашри бевосита Шоислом Шомуҳамедовнинг раҳбарлиги ва иштирокида амалга оширилгани.

У ҳинд, араб, рус, озарбайжон, тожик, туркман шоирлари асарларидан ҳам кўплаб намуналарни ўзбек тилига таржима қилгани ҳақида ҳам сўз борди. Бир сўз билан айтганда 86 йил умр кўрган ХХ юзйиллик Ўзбек шарқшунослигининг тараққиётини белгилаб берган атоқли олим, мумтоз форс адабиётининг билгини, ўрта асрларнинг мумтоз шоирларини ўзбекча сўйлатган моҳир таржимон ҳаёти давомида илм билан изланиб келажак авлод учун катта бир мактаб қолдирди.

ЎзА