French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоира Зулфия Мўминовага “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони берилди (+видео)
11:56 / 2021-08-31

Мустақиллик – энг улуғ байрам.

Бу кун ўзининг куч – ғайрати, билим ва тажрибасини юрт равнақи йўлида сарфлаётган юртдошларимиз меҳнатлари эътироф этиладиган кун ҳамдир. Куни кеча Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонлари эълон қилинди. Улар орасида халқимизнинг севимли шоираси Зулфия Мўминова ҳам бор.

– Мукофотланганлар қаторида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони менга берилганлигидан, бу унвонни мен ўзимга катта масъулият, катта бир қарз деб қабул қилдим. Мана шу халқимга ёзаётганлигимдан ва мана шу улуғ миллатга, буюк давлатга нимадир ёзаётган бўлсам ва бу уларга маъқул бўлаётган бўлса бу менинг умримнинг мазмуни деб биламан. Жойларга, учрашувларга борганимизда, катта анжуманларда ёшлар билан учрашамиз, кўпинча хотин-қизлар билан суҳбатлашамиз. Улар менга саволлар беришади: – Зулфия опа сиз қандай пайтда ёзасиз, нимадан илҳомланасиз? – деб. Мен уларга ўзларидан илҳом олишимни, юртимизда кечаётган ўзгаришлар, юртимизда бўлаётган буюк бир юксалишлардан, умуман ҳар бирингиздан илҳом оламан десам ҳайрон қолишади, – дейди Зулфия опа биз билан суҳбатда.

Шоирамизнинг боболарини қишлоқдошлари ҳурмат билан Мўмин оқин дейишган. Чунки, Мўмин бобо соатлаб достонлар айтганлар. Балки бу достонлар, халқ қўшиқлари шоиранинг қалбида шеърга, сўзга бўлган муҳаббат уруғларини сочган бўлса ажаб эмас.

Аёлга бахт беринг, саодат беринг,

Деманг, юрибди-ку кулиб жилмайиб.

Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин,

Дунёни олиши мумкин жилмайиб.

- Мен юртимиздаги ўзгаришларни ўз кўзим билан бориб кўрганман, ҳар бир бўлаётган бунёдкорлик ишларини, ободонлаштириш ишларини, халқимиз учун яратилаётган шароитларни, ғамхўрликларни гувоҳи бўлаяпман. Мен тинмай ёзишим керак, деган хулосага келганман – дейди шоира.

У суҳбат давомида турғунлик йилларида кўрган, ўзи гувоҳи бўлган воқеаларни ҳам тилга олди.

– Мен пахта далаларидан чиқмай умри пахтазорда ўтган аёлларни кўрганман. Онам шароит йўқлиги, тиббиёт, тез ёрдам ёмонлиги сабабли ҳомиладорлик пайти оламдан ўтган. Биргина менинг онам эмас, қишлоғимиздаги кўплаб аёлларнинг шундай сабаблар туфайли оламдан ўтганларини кўрганман. Президентимиз фаолиятини дастлабки кунларидан бундай муаммоли, оғриқли масалаларга ечим топди. Халқимизнинг дарди, муаммолари аста-секин барҳам топаяпти, турмушимиз фаровон бўлаяпти, буларни кўриб туриб қандай ёзмаслик мумкин, - дейди Зулфия Мўминова

Ўзбек адабиётига ўтган асрнинг 80-йилларида кириб келган шоирани халқимизнинг ҳаёти, қувончи ва ташвишлари, дарду-ҳасратлари қўлига қалам олишга ундади. Буни шоира қаламига мансуб сатрлардан пайқаш қийин эмас.

Шу Ватанни севаман жондан,

Севдим — қатра қоним бўлди у.

Кўзим, сўзим, умри баёним,

Жоним бўлди, жоним бўлди у.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/SJHvfYKOA5E" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>