Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоир Туроб Ниёз билан учрашув
09:50 / 2019-12-05

Жиззах педагогика институтида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика “Ижод” фонди Жиззах вилоят бўлими ҳамкорлигида шоир Туроб Ниёзнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан ижодий кеча ташкил этилди.


Жиззах педагогика институтида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика “Ижод” фонди Жиззах вилоят бўлими ҳамкорлигида шоир Туроб Ниёзнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан ижодий кеча ташкил этилди.

Туроб Ниёз Ғаллаорол туманининг Қоратош қишлоғида туғилган. Ўрта мактабдан сўнг 1985 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факультетини битирди. “Ўзбекистон”, “Камалак” нашриётларида муҳаррир, “Тонг юлдузи” газетасида бўлим бошлиғи вазифаларида хизмат қилди. Ҳозир Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” телеканалида фаолият олиб бормоқда.

photo5422823075570887803.jpg

Шоирнинг “Муҳаббат осмони”, “Гуллаган боғим”, “Муҳаббат гуллари”, “Очиқ юрак”, “Кўнгилга мурожаат”, “Уммон томчилари”, “Юлдузнинг орзуси” сингари шеърий китоблари нашр қилинган. 100 га яқин шеърлари куйга солиниб, таниқли хонандалар томонидан ижро этиб келинмоқда.

photo5424939377756318571.jpg

Туроб Ниёз асарларида Ватан, халқ, мустақиллик ҳамда она тилимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, аҳамияти оҳорли мисралар орқали акс эттирилади. Дўстлик, ватанпарварлик, сахийлик ва меҳмондўстлик сингари қадриятлар улуғланади. Шунингдек, муҳаббат, яхшилик ва эзгулик тараннум этилади.

Ижодий кечада ёшлар шоир шеърларидан намуналар ўқиди.