ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабида 193 нафар ёш истеъдод соҳиби тарбияланмоқда.
Мактаб Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номини абадийлаштириш, унинг издошларини кашф этиш ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.
Ижод мактаби 150 нафар ўқувчи ўрнига эга шинам ётоқхона, 12х24 ўлчамдаги спорт зал ва 100 ўринли ошхонага эга.
[gallery-15142]
Таълим даргоҳи ўқувчилари ўз билим ва иқтидори билан фан олимпиадалари ва турли танловларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Жумладан, “Ёш китобхон – 2023” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 10-14 ёш тоифаси бўйича мактабнинг 9-синф ўқувчиси Диана Аблаҳимова 2-ўрин, “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида назм йўналиши бўйича Болнур Мадиреймова 1-ўрин, Мадина Далимбетова 2-ўрин, наср йўналишида Ойжамол Шарапатдинова 1-ўрин, Улбосин Оразбоева 2-ўринни эгаллади. Шунингдек, жорий йил “Ёнғин ҳафвсизлиги ойлиги” доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда “Жеткиншек” болалар газетаси ҳамкорлигида ўтказилган “Ёнғин – тилсиз ёв” мавзуидаги кўрик-танловда 8-синф ўқувчиси Нурдона Бийсенбоева 2-ўринга сазовор бўлди.
2023/2024 ўқув йилида ташкил этилган фан олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида она тили ва адабиёт фанидан 10-синф ўқувчилари Гўзал Рейпназарова фахрли биринчи, Гулдона Қидирбоева иккинчи, 9-синф ўқувчиси Дониёр Муротбоев информатика фанидан учинчи ўринни қўлга киритди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/SGUKWu6GhH8" title="" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
ЎзА фотомухбири Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар