English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШОИР ИЖОДИГА МЕҲР-МУҲАББАТ АБАДИЙ
20:19 / 2024-09-20

Шу кунларда юртимизда ўзбек ва туркман халқларининг асл фарзанди, шоир ва файласуф Маҳтумқули Фироғий туғилган кунининг улуғ санаси кенг нишонланмоқда. Ушбу муносабат билан Хоразм Маъмун академиясида халқаро анжуман ўтказилди.

— Президентимизнинг жорий йил 9 февралдаги “Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорига асосан Республика фанлар академияси ва унинг минтақавий бўлими – Хоразм маъмун академияси ҳамда Хоразм вилояти хамкорлигида бугунги анжуман ташкил этилди, —  деди академия раиси ўринбосари Полванназир Маткаримов тадбирни очар экан. —  Махтумқули нафақат ўзбек ва туркман шоири, балки бутун дунё адабиёти ва маданияти тарихида ўз ўрнини эгаллаган ижодкордир.

—  Алломанинг ҳар бир сатрини халқ мақолларига қиёс қилиш мумкин,—  деди маърузада УРДУ профессори Санъатбек Сариев ва унинг ана шундай  дилга яқин шеърларидан қайд қилиб ўтди.

Шоир Отабек Исмоилов Хива шахрида Махтумқулига қўйилган хайкал пойида ёзилган шеърини ўқиб берди.  

Шунингдек, Бухоро-Осиё  университети доценти Райхон Саидова, Хоразм Маъмун академияси докторанти Сурайё Матяқубова, Урганч давлат университети доценти, филология фанлари номзоди Муҳаббат Жуманиязова, Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими Зокиржон Ражабовлар шоирнинг кўп қиррали ижоди ҳақида фикр - мулоҳазаларини билдирдилар.  

Анжуман сўнггида таниқли журналист ва публицист Умид Бекмуҳаммад Бухородаги “Дурдона” нашриётида Муҳаммад Азим таржимасида босилган шоирнинг “Ул меҳрибоним келди” китобининг тақдимотини ўтказди. Хива шаҳар маданият бўлими бадиий хаваскорлари Махтумқули ғазаллари билан айтиладиган ашулалардан анжуман қатнашчиларига тақдим этишди.  

Ш.МАШАРИПОВ