Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шоир эдим, кўзим кўрганин ёздим...”
15:25 / 2025-11-28

Ҳар йили 27 ноябрь санаси юртимизда қорақалпоқ адабиётининг атоқли намояндаси, буюк сўз санъаткори Бердақ Қарғабой ўғлининг таваллуд куни сифатида кенг нишонланади.

Ушбу сана муносабати билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети жамоаси, таниқли ёзувчи ва шоирлар, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар Нукус шаҳри марказидаги шоирнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйишиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди. 

Бу сана нафақат буюк шоирнинг ҳаёти ва меросини хотирлаш, балки ёш авлод қалбига адабиётга бўлган муҳаббат руҳини сингдириши билан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бутун умр меҳнаткаш халқнинг орзу-умидлари ва дардини тараннум этган шоир номи мангуликка дахлдордир, ёзган асарлари эса бугун ҳам ўз аҳамиятини  заррача ҳам йўқотгани йўқ.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида ўтказилган “Бердақ халқ билан, халқ Бердақ билан” номли адабий кеча  давомида университет раҳбарияти ва адабиёт вакиллари шоирнинг доно фикрлари, халқ дарди ва ташвишларини куйлаган асарлари бугунги ёшларнинг камолоти учун беқиёс маънавий қўлланма бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлашди.

Бердақ ижоди фақат қорақалпоқ адабиётидагина эмас, балки бошқа халқлар, жумладан ўзбек халқи орасида ҳам ўз издошларини топган ижоддир.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири