Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоҳжаҳоннинг янги рақиби маълум
09:34 / 2021-12-07

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 11 декабрда ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашевга қарши жанг олиб бориши белгиланган жанубий африкалик Принс Дломо эпидемиологик вазият туфайли Тошкентга кела олмайди.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси бош котиби Бекзод Солиевнинг билдиришича, Эргашев билан Дломонинг ўрнига жанг олиб борадиган янги номзод маълум бўлди. У таиландлик 1991 йилда таваллуд топган тажрибали боксчи Аккави Кэвмани.

Профессионал боксдаги фаолияти мобайнида 34 та жанг ўтказиб, 23 тасида ғалабага эришган Кэвмани ўз вақтида ҳаваскор боксда Таиланд чемпионлигига эришган.

Худди шу куни БААнинг Дубай шаҳрида Баҳодир Жалолов жанг олиб борадиган бокс кечасининг барча учун қизиқарли яна бир жиҳати маълум бўлди. Эътиборлиси,  бокс мусобақасининг жангларини бир пайтлари Майк Тайсон, Владимир Кличко каби қатор жаҳон бокс юлдузлари иштирокидаги шов-шувли жангларни ўзига хос пафосда бевосита рингда туриб олиб борган афсонавий Майкл Баффер эълон қилиб борадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпиони ва Токио олимпиадаси ғолиби Баҳодир Жалоловнинг Дубайда ўтадиган  жангдаги рақиби катта эҳтимол билан бугун эълон қилинади.

Т. Рўзиев, ЎзА