English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди
15:52 / 2026-03-10

Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида нуфузли “Millennium Team Cadet European Cup 2026” турнири бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада дунёнинг 22 мамлакатидан 500 нафардан ортиқ ёш спортчи 16 та вазн тоифасида татамига чиқиб, ғолиблик учун кураш олиб борди.

Қувонарлиси, ушбу халқаро беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этиб, 3 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди. Натижада жамоамиз умумий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади.

Мусобақанинг эътиборли жиҳатларидан бири – қизлар ўртасидаги 40 килограмм вазн тоифасида бўлиб ўтган баҳсларда Жиззах вилояти вакиласи Ирода Сирожиддинова барча рақибаларини мағлуб этиб, мусобақа ғолибасига айланди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олиб, олтин медални қўлга киритди.

А. Қаюмов, ЎзА мухбири