Шоҳсанам – Осиё биринчилиги совриндори!
Япониянинг Чиба шаҳрида пара триатлон бўйича бўлиб ўтган “Asia Triathlon Para Championship and Para Cup Chiba City” мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб қатнашдилар.
Юксак маҳорат ва ғайрат-шижоатни намоён этган триатлончиларимиз якунда иккита бронза медалини қўлга киритди. Хусусан, яккалик дастурида беллашган Наманган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази спортчиси Шоҳсанам Собиржонова 1:28.29 натижа билан учинчи ўринни эгаллаб, бронза медали соҳибига айланди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.