Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоҳимардонга бориш янада осонлашди: божхона пункти энди туну кун ишлайди!
14:59 / 2024-07-29

Мазкур янгилик Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг 2024 йил 18 июль куни Тошкент шаҳридаги учрашувида эришилган келишувлар доирасида амалга ошди.

Қирғиз Республикаси Президентининг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи чоғида томонлар иккала давлат чегарасида жойлашган чегара божхона постларидан самарали фойдаланиш масаласини кўриб чиқишган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистон ва Қирғизистон божхона ҳамда чегара хизмати раҳбарлари Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постлари фаолиятини биргаликда кўздан кечириб, янги божхона постларини ташкил этиш ва мавжудларидан самарали фойдаланиш, божхона постларида тирбандликларнинг олдини олиш борасида мавжуд имкониятларни таҳлил қилишди.  

Якунда эса 2024 йилнинг 26 июлидан бошлаб  Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди.  

Бу ҳақида Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди. Эндиликда Шоҳимардонга дам олгани бораётган фуқаролар ушбу божхона объектлари орқали исталган вақтда ҳаракатланиш имкониятига эга бўлди.  

Ушбу янгилик мамлакатимизда ички ва ташқи туризмнинг ривожланишига ўзига хос туртки беради.  

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири