Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шогирднинг илмли бўлиши устозга бўлган садоқатдадир
10:40 / 2022-09-26

Юртимиз истиқлолга эришгач, барча соҳалар қатори илм-фан ва маданият борасида ҳам ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Илм олиш осон эмас. Зеро, ҳар бир ишнинг машаққати ва қийинчиликлари мавжуд. Нафақат илм олаётган навраста, балки унга зиё нурини тарқатаётган устоз ва муаллимларимизнинг ҳам меҳнатини эътироф этиш жоиз.

Албатта, буюк олимларни етиштирган бу халқ, устоз ва мураббийларини ҳам эҳтиром ила қадрлайди. Устозлари бундай ҳурмат ва иззатда бўлган юртни эса осмони мусаффо, ҳаёти фаровон бўлади.

Буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлонийнинг: “Инсон тафаккурининг қуввати ва кенглиги аввало муаллим тарбиясига боғлиқ”, деган сўзлари ўқитувчиларга машаққатли, айни вақтда олижаноб фаолиятларига берилган юксак баҳо, десак адашмаган бўламиз.

Инсон тафаккур қилишни билиши учун ҳам ҳар бир сўзнинг мағзини ва мазмунини фаҳмлаши ҳам устозига боғлиқ. Устозининг илмидан баҳраманд бўлиб, унинг яхши ёки ёмон кунида ҳам елкадош бўлса, ана шунда толиби илмнинг устозга бўлган ҳурмат ва эҳтироми баланд бўлади.

Ривоят қилинишича, Имом Бухорий (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳазратлари Маккаи Мукаррамада таълим бераётган чоғларида бир зиёратчи Бухорои Шарифдаги устозлардан салом ва мактуб келтиради. Бу хабарни эшитган Имом Бухорий (р.а.) Бухорои Шариф томонга юзланиб, саломига алик олганларича ҳурмат бажо келтирадилар, сўнгра мактубни икки қўллаб олиб, табаррук қилиб, эҳтиром билан ўқиган эканлар.

Дарҳақиқат, ҳадис илмининг султони бўлган зотнинг устозларига бўлган эҳтироми чексизлиги, ҳатто устозининг қўллари билан ёзилган мактубни ўтириб хотиржамлик ила ўқисалар бўлар эди. Аммо бу мактуб устозимдан келган деб устозларини ҳурматидан ўрниларидан силжиб, эътибор ва фасоҳат ила икки қўллари билан юзларига суртиб ўқиган эканлар. Бизнинг ота-боболаримиз шундай маърифатпарвар ва зукко бўлганлар.

Сизга илм ато этган зот Аллоҳ таоло, у илмни ўрганиш ва эгаллашда кўмакчи эса устоз ҳисобланади. Устозингизга қанчалик кўп яхши муносабатда бўлсангиз ҳам унинг қилган ишларини адоғини тўлдира олмайсиз. Шунинг учун ҳам ҳазрат Алишер Навоий айтадилар:

Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, 
Айламак бўлмас адо, онинг ҳақин юз ганч ила.

Илм талабида юрган йигит ёки қиз, албатта, илм ва одоб доирасида синалади. Илм олиш машаққатида устозининг этагидан маҳкам тутиб, бу йўлда собитқадам бўлсагина шогирд чинакам шогирд бўла олади. Юртимиз ёшлари устозларига мос ва хос илм талабида бўлсалар ажаб эмас. Бунинг учун эса шогирддан садоқат, устоздан эса ҳиммат талаб этилади.

 

Исломхон ОЛИМЖОНОВ,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабаси