Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шофирконлик йўлсозларга янги техникалар берилди
23:45 / 2023-11-26

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023 - 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2023 йил  10 октябрдаги  “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти Шофиркон туманида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Шофиркон тумани ҳудудининг катталиги жиҳатидан вилоятда 3- ўринда туради. Ҳудудда 490 км умумий фойдавланувдаги автомобиль йўллари мавжуд. Шундан 123 км  давлат, 367 км  маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларидир.

Жорий йилда Шофиркон тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан ҳудуддаги давлат аҳамиятидаги 71 км, маҳаллий аҳамиятдаги  244 км йўллар  жорий таъмирланди.

Тумандаги йўлсозлар  иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси, туман секторлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-ходимлари, тизим фахрийлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари таклиф этилди.

Вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Муродилло Бердиев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда йўл инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларга тўхталди. Йўлсозлар меҳнатининг муносиб раҳбат топаётгани, уларга яратиб берилаётган меҳнат шароитлари эътироф этилди.

Тантанада туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг мавжуд 14 та техникаси яна 4 тага кўпайди. Тадбир чоғида 3 та “Hоwо” русумдаги янги  юк ташиш машинаси ва 1 та грейдер калити тантанали тарзда топширилди.

–Сўнгги икки ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси  ҳамда Бухоро вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан Шофиркон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг моддий техник базасини яхшилаш, корхона иш унумдорлигини  ошириш, қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда сақлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бекаму-кўст бажариш мақсадида махсус техникалар — автогрейдер ва 3 дона юк ташиш машиналари  ажратилди, –дейди Шофиркон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Муҳаммад Ҳамроев. –Бизни қўллаб-қувватлаб келаётган ташкилотларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бу берилган техникалар бизнинг ишимизни янада енгиллаштиради ва сифатли  йўлларни қуришда кўмаклашади. Жамоамиз билан кечаю кундуз меҳнат қилиб, аҳолига  равон  йўлларни  қурамиз. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири