English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шофиркон туманидаги маҳаллаларда дув-дув гап
12:27 / 2022-10-12

Бухоро вилояти Шофиркон туманида “Кексалар ҳафталиги” доирасида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси асосида турли тадбирлар ўтказилмоқда

Мамлакатимизда юртбошимиз ташаббуси билан кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ва  оилаларда тинчликни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шофиркон тумани “Тезгузар” маҳалла фуқаролар йиғинида Республика Маънавият ва маърифат маркази Шофиркон тумани бўлинмаси ташаббуси билан ўтказилган “Маҳаллада дув-дув гап”  деб номланган маданий-маърифий тадбирда шу ҳақида сўз борди.

Туманнинг Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш, Оила ва хотин-қизлар, маданият бўлимлари  ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир доирасида маҳаллада яшовчи нуроний отахон ва онахонлар иштирокида  давра суҳбати ўтказилди. Унда Маънавият ва маърифат маркази Шофиркон тумани бўлинмаси раҳбари Д.Ғаффорова, Оила ва хотин-қизлар туман бўлими раҳбари Т.Йўлдошева, туман ҳокими маслаҳатчиси Ш.Облоқулова, ИИБ ходимаси Г.Очилова, "Бувижонлар мактаби"нинг туман раҳбари Р.Шоева, тумандаги "Оқила аёллар" ҳаракати етакчиси Д.Сатторова ҳамда "Тезгузар" маҳалласи фаоллари иштирок этди.

Тадбир якунида нуронийлар, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож якка ёлғиз кексаларга Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлимининг эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, маҳалладаги ташаббускор ҳомийлар томонидан ҳам фаол ва жамоатчи нуронийлар эътироф этилди. Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан намойиш этилган концерт дастури  йиғилганлар қалбига завқ-шавқ улашилди.

Нилуфар Бозорова,
ЎзА