English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шофиркон тумани ҳокими ўзгарди
14:30 / 2026-03-04

Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов нутқ сўзлади.  

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.  

Мўмин Амонов Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинланди.  

М. Амонов 1988 йилда Шофиркон туманида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.

Айни пайтга қадар у Бухоро шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари – ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири