English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шодлик ҳадя этилмоқда
23:36 / 2023-12-28

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий этилган ижтимоий ҳимоя бўйича янги тизим орқали мамлакатимизда ижтимоий хизматларнинг сифати ва кўлами тобора ортиб бормоқда. Бунинг натижасида кексалар, якка-ёлғиз фуқаролар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий муаммоларига ечим топилиб, бу уларнинг хурсандчиликларига сабаб бўлмоқда.

Наманган  вилоятининг  Учқўрғон туманидаги  46-сонли махсус мактаб- интернатнинг заиф эшитувчи 30 нафар ўқувчисига  Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан эшитиш жиҳозлари топширилгани бунинг ёрқин далилидир. Янги йил байрами олдидан бу туҳфалар нафақат болаларни, балки уларнинг ота-оналари, устозлари ва яқинларини ҳам бирдек шод этди.  

– Фарзандим Ҳилоланинг  қувончини кўриб кўзимга ёш келди, – дейди Анваржон Абдумўминов. – Айниқса, эшитиш мосламасини ишлатиши билан мени тинмай саволга тута бошлади, бу вазиятни кўриш мен каби ота- оналарга қанчалар бахт  эканини таърифлаш қийин.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири