English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Шодиёна"да аҳоли мурожаатлари ўрганилди
17:08 / 2022-08-20

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар “Шодиёна” маҳалласида Марказий банк Сирдарё вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Валижон Тўраевнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Унда шаҳар маҳаллаларидаги темир, аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган фуқаролар ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Банк масъуллари бугунги кунда тижорат банклари томонидан тадбиркорликни бошлаш ва уни ривожлантириш, ишсиз бўлган аҳоли бандлигини таъминлаш борасида яратилган шарт-шароитлар ва ажратилаётган имтиёзли кредитлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шундан сўнг фуқароларнинг масалалари тингланиб, мутасаддилар иштирокида муҳокама қилинди.

Қабул давомида йигирмадан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 4 таси қабул мобайнида ижобий ҳал этилди. 6 та мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилиб, қолган қўшимча ўрганишлар талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар ва муддатлар белгиланди.

Ш.Суяров, ЎзА