Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шодиёна” номига монанд маскан бўлди
16:12 / 2021-08-05

Мустақиллигимизнинг 30 йиллик тўйи олдидан барча ҳудудда ободонлаштириш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Жумладан, Фарғона вилоятида ҳам ҳар бир маҳалла ва гузар, кўча ва йўллар таъмирланиб, ободонлаштирилмоқда.

Фарғона шаҳридаги 7 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган “Шодиёна” маҳалласида ҳам айни ишлар якунига етказилди. Ҳам маҳалла, ҳам шаҳар марказий кўчаларидан бири саналмиш Соҳибқирон Темур кўчасида жойлашган 16 та кўп қаватли уй ва уларнинг ён-атрофида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи чоғида берилган топшириқларни бажариш доирасида вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан 16 та кўп қаватли уйни мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, 5 та  болалар майдончаси барпо этилди. С.Темур кўчасида жойлашган кўп қаватли турар жойлар ҳудудида “Аллея” майдони ташкил этилиб, манзарали дарахт ва гуллар экилди. 60 та тунги ёритиш таянчи ўрнатилди, 0,8 км йўлаклар реконструкция қилинди. 34 та  дам олиш маскани ташкил этилди.

Бу билан кўп қаватли турар жойларда яшовчи аҳолининг бўш вақтларини мароқли ўтказиш учун барча шароит яратилди.

Шу билан бирга, маҳаллада жойлашган  кўп қаватли турар жойлар “Мусаффо ҳаёт” МЧЖ бошқарув компаниясига бириктирилди ва янги бино билан таъминланди.  

Шодиёналиклар бундай эътибордан, ободончиликдан ғоятда шод. Маҳалла аҳли “Шодиёнамиз эндиликда исми жисмига монанд маскан бўлди”, дейишмоқда.

Сардорхон Содиқхонов,

Фарғона вилоят Уй-жой коммунал

хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

 

 

ЎзА