Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоҳимардонлик 3 минг нафардан зиёд фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспорти берилди
11:00 / 2020-08-19

Айни пайтда "Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сайёр хизмати" вилоятнинг анклав ҳудуди бўлган Риштон туманидаги Чўнғара қишлоғида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.


Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан анклав ҳудудда жойлашган Шоҳимардон қишлоғи аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида “Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сайёр хизмати” фаолияти йўлга қўйилди.

Республикада ягона бўлган тажриба тариқасида жорий этилган мазкур сайёр хизмат тури “ГАЗЕЛЬ” русумли замонавий автомобиль таркибига жойлаштирилган бўлиб, малакали мутахассислар ва барча зарурий техник қурилмалар билан таъминланган.

Ўтган муддат давомида ушбу хизмат тури орқали 3 минг 500 нафарга яқин фуқароларга миграция хизмати кўрсатилиб, хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилди. Қолаверса, 55 нафар 16 ёшга тўлган ўғил қизларга биринчи марта фуқаролик паспорти расмийлаштирилди, шу билан бирга 1 нафар шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш бўйича ҳужжатлари қабул қилинди.

Айни пайтда "Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сайёр хизмати" вилоятнинг анклав ҳудуди бўлган Риштон туманидаги Чўнғара қишлоғида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.