Шоҳимардон ва Ёрдонга кўмак юборилди
Фарғона бағрида жойлашган, йилнинг тўрт фаслида ҳам зилол сувли сойлари зариф қўшиқлар куйлаб оқадиган Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари сўлим табиати, бетакрор табиий ёдгорликлари билан машҳур.
Фарғона бағрида жойлашган, йилнинг тўрт фаслида ҳам зилол сувли сойлари зариф қўшиқлар куйлаб оқадиган Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари сўлим табиати, бетакрор табиий ёдгорликлари билан машҳур.
Фарғона вилоятининг анклав ҳудудида жойлашган мазкур икки қишлоқ аҳолиси турмуш шароити ва фаровонлигини яхшилаш давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб, коронавирус пандемияси даврида ҳам ушбу ҳудудда яшовчи ҳамюртларимиз ана шундай эътибор ва рағбатдан баҳраманд бўлмоқдалар.
Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бугун Шоҳимардон ва Ёрдонга навбатдаги кўмак карвони йўлга чиқди. «Шоҳимардонни Ўзбекистоннинг гавҳарига айлантирамиз» шиори остида йўлга чиққан кўмак карвонида жамланган кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари – ун ва ўсимлик ёғи ҳудуд аҳолисига беғараз ёрдам сифатида тарқатилди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, деҳқончилик юмушлари учун арзонлаштирилган нархда минерал ўғитлар савдоси ташкил этилди. Қувасой шаҳридаги «Кварц» АЖда тайёрланган қурилиш ойналари ва оила бекалари қиш мавсумига мураббо, турли тузламалар тайёрлаши учун шиша банкалар имтиёзли нархларда етказилди.
Айни пайтда «Шоҳимардон» маҳалла фуқаролар йиғинида 3397 нафар ҳамда «Ёрдон» маҳалла фуқаролар йиғинида 2900 нафар аҳоли истиқомат қилади. Навбатдаги кўмак карвони ҳудуд аҳолисини жуда ҳам мамнун этди.