Шижоатли ёшлар танлови
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Бунёдкор” МФЙда «Бўзатов ФEСТ» ёшлар овози танловининг маҳалла босқичи бўлиб ўтди.
- «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги танлов ва спорт мусобақалари ёшларда ўз-ўзига ишонч, уюшқоқлик ва ватанпарварлик ҳисларини мустаҳкамламоқда, - дейди танлов иштирокчиси Шерали Жўраев. – Бугунги танловда ҳеч қандай рақобатни ҳис қилмадим, чунки ҳаммамиз дўстлашдик, тажриба алмашдик, бир-биримизга ёрдам бердик. Бошқа номинациялар бўйича иштирокчилар билан танишдик. Уларнинг чиқишлари ҳам жуда қизиқарли ва аҳамиятли бўлди.
Ғолиб бўлган ёшлар танловнинг сектор босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА