Шийпонидан ов қуроли ҳамда гильзалар топилди
Фуқаронинг дала ҳовлисидаги шийпонига кираверишда «ношпа» ёзувли қутича ичига солинган 1 дона гильза ҳамда 150 грамм қўрғошин бўлакларини сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳамда вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Олот туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Б.Қ.нинг дала ҳовлисидаги шийпони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу шахс дала шийпонининг ён атрофи кўздан кечирилганда, ўсимликлар орасига яшириб қўйилган оқ рангли полиетилен қопга солинган бир дона ов қуроли ва бир дона гильза борлиги аниқланди.
Фуқаронинг дала ҳовлисидаги шийпонига кираверишда «ношпа» ёзувли қутича ичига солинган 1 дона гильза ҳамда 150 грамм қўрғошин бўлакларини сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.