Сирдарё вилояти Мажбурий ижро бюроси Ширин шаҳар бўлими томонидан ундирув борасида жиддий чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, Ширин шаҳар Нуробод маҳалласида яшовчи икка нафар фарзанднинг отаси Ш.О. 2 ойдан буён фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўловларини тўламаганлиги учун Мажбурий ижро бюроси Ширин шаҳар бўлими томонидан тақдим қилинган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш асосида суднинг тегишли қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини олди.
Шунингдек, Фарҳод маҳалласида яшовчи Н.Ҳ. ва М.И. ҳам бир нафар фарзанди учун алимент тўловларини тўламай келганлиги, тўлашдан бош тортиш ҳолатлари кузатилгани сабабли суднинг тегишли қарорига кўра фуқароларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Фуқаролар кейинчалик такроран икки ой давомида алимент тўловларини тўламаган тақдирда жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Ш.Суяров, ЎзА