Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ширинда уч авлод вакиллари учрашди
18:09 / 2025-02-01

Ширин шаҳрида тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган, узоқ йиллар эл-юрт учун самарали хизмат қилган меҳнат фахрийлари, ислоҳотлар муваффақияти йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган ўрта авлод вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирокида "Уч авлод" учрашуви ташкил этилди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги, Маҳаллалар уюшмасининг Ширин шаҳар бўлими ташаббуси билан  ташкил этилган мазкур тадбирда иштирокчилар ўзаро ўзларининг ҳаётий тажрибаси ва касбий фаолиятида орттирган тажрибалари борасида мулоҳазалари билан ўртоқлашди.  

Учрашувда маҳаллада кексаларнинг ўрнини янада ошириш, ёшларга ҳар жиҳатдан намуна бўлиш, шунингдек, соғлом турмуш тарзига амал қилиш бўйича фикрлар  билдирилди.

[gallery-21559]

– Ёш авлод кекса авлоднинг ҳаётий тажрибасини ўрганади. Бу эса улар ҳаётида ниҳоятда муҳим ўрин тутади,– дейди "Уч авлод" учрашувида иштирок этган Ўзбекистон Қаҳрамони,  меҳнат фахрийси Мирзааҳмад Шойимов.– Чунки ҳаёт тажрибамизда жуда кўп синовларга, қийинчиликларга дуч келиб,  уни машаққат билан енгиб, катта ютуқларга эришганмиз. Буни ёш авлод албатта билиши керак. Бугун ўтказилган "Уч авлод"  учрашувида ёшларга кўрган ва бошдан ўтказган воқеаларни гапириб бердик. Чунки бу кунларга етиб келишнинг ўзи бўлмаган. Ота-боболаримиз бу кунларни кўп орзу қилишган бўлса-да,  кўришолмади. Бугун юртимизда катта ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари давом этяпти, Таълим олиш, бирон бир касбнинг бошини тутиш учун барча шарт-шароит мавжудлигини ёшларга, яъни  мустақиллик “мева”ларига тушунтириб бердик.

Ўтказилган учрашувда мамлакатимизда инсон омилига юксак эътибор қаратилаётгани,  таълим олиш учун барча шароит яратилаётгани,  давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барча тизимларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бу ишларга камарбаста бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик билан яшаш ёшларнинг бурчи эканлиги таъкидланди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири