Ширинда шашка бўйича республика финал босқичи ғолиблари аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Ширин шаҳри мезбонлик қилган шашка бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг республика финал босқичи ўз ниҳоясига етди.
Ширин шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмал Маҳмудалиев ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
[gallery-9782]
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА