Ширинда кўп тармоқли спорт мажмуаси фаолият бошлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Ширин шаҳрининг Мирзо Улуғбек маҳалласида “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури асосида кўп тармоқли спорт мажмуаси ташкил этилди. Бунинг учун тадбиркор томонидан қарийб 7 миллиард сўм маблағ сарфланди.
Мажмуанинг тантанали очилиш маросимида секторлар раҳбарлари, спорт соҳаси вакиллари ва ёшлар иштирок этди.
Спорт маскани мусобақалар ўтказиш, юксак малакали спортчиларни тайёрлаш ва энг асосийси, ёшларимизни оммавий спорт турларига кенг жалб этишга хизмат қилади.
Мажмуа очилиши билан спортнинг футбол, теннис, аралаш жанг санъати турлари бўйича машғулотлар йўлга қўйилди.
[gallery-16031]
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА