Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ширин шаҳрига янги ҳоким тайинланди
19:10 / 2025-12-29

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалалар билан бир қаторда, ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда депутатлар қарори билан Камбарова Дилфуза Йигиталиевна Ширин шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Маълумот учун, Дилфуза Камбарова 1975 йилда Гулистон шаҳрида туғилган. У олий маълумотли бўлиб, меҳнат фаолияти давомида банк-молия тизими ҳамда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўналишида самарали иш олиб борган.

Ушбу тайинловга қадар Дилфуза Камбарова Акциядорлик-тижорат Халқ банки Сирдарё вилояти минтақавий марказида Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича минтақавий марказ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Янги ҳоким сифатида Дилфуза Камбарова шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда шаҳар инфратузилмасини янада яхшилаш борасидаги вазифаларни амалга ошириши белгиланди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири