Ширин картошканинг янги нави яратилди
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги илмий ҳамкорлик доирасида яна бир муҳим натижага эришилди.
Хусусан, Кореянинг Сеул университети ҳамда ўзбек олимлари ширин картошка — бататнинг янги, “чучук” навини яратишга муваффақ бўлишди. Ҳозирда бу ноёб нав Ўзбекистон иқлим шароитига мослаштирилмоқда.

Шунингдек, янги картошка тури экологик ва агротехник синовлардан ўтказилмоқда. Мақсад мазкур навни юртимизда кенг миқёсда етиштиришга тайёрлаш, маҳаллий фермерлар ва агротехниклар учун инновацион ечимлар тақдим этишдир.


Ҳозирги кунда ушбу янги нав Уруғчиликни ривожлантириш марказининг Тошкент вилоятидаги элита уруғчилик хўжалигига экилиб, дастлабки тажриба-синов ишлари бошлаб юборилган.
Гулноза Бобоева, ЎзА