“Шимолликлар етакчисига ишонаман, лекин у ракета учиришни ёқтиради”
АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан муносабати яхши экани Вашингтоннинг зарурат бўлса, Шимолий Кореяга ҳарбий куч қўллашига халақит бермайди.
АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан муносабати яхши экани Вашингтоннинг зарурат бўлса, Шимолий Кореяга ҳарбий куч қўллашига халақит бермайди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан Лондондаги учрашувида фикр билдирди.
“Шимолликлар етакчисига ишонаман, лекин у ракета учиришни ёқтиради. Шунинг учун мен уни “ракета-одам” дейман”, деди Трамп. Аввалроқ, Ким Чен Ин ўзининг Трамп билан муносабати икки давлат муносабатларидек душманлик руҳида эмаслигини айтганди.