Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шимолий Македониядаги ёнғинда 50 киши ҳалок бўлди
15:04 / 2025-03-16

MIA ахборот агентлиги Шимолий Македония Ички ишлар идорасига таяниб ёзишича, Коcани шаҳридаги “Пульс” дискотекасида тахминан соат 3:00 атрофида ёнғин чиққан.

Дастлабки маълумот "тилсиз ёв" камида 50 нафар инсоннинг ёстиғини қуритганини тасдиқламоқда. Фожиага маҳаллий DNK гуруҳи концерти чоғида пиротехника воситасидан фойдаланилгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Ўнлаб жабрдийдалар турли шаҳарлардаги шифохоналарга ётқизилган.

Воқеа жойига Бош вазир Кристиан Миккоски ва ҳукумат аъзолари етиб борган. Фавқулодда вазият ходимларига маҳаллий аҳоли ҳам ёрдам беряпти.