Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шимолий Кореяда РФ – Украина низосида ҳалок бўлган аскарларга ёдгорлик ўрнатилмоқда
20:07 / 2025-10-24

КХДР пойтахти Пхеньянда Россия – Украина зиддиятида ҳалок бўлган шимолий кореялик аскарларга бағишланган ёдгорлик мажмуаси қурилиши бошланди, деб хабар бермоқда “KCNA” нашри.

Маросимда иштирок этган Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин бу ташаббусни “Пхеньян ва Москва муносабатларининг тарихий чўққиси” деб атади. Унинг сўзларига кўра, қурилаётган “Жанговор шараф музейи” ҳақиқий ватанпарварларнинг хотирасини улуғлайдиган муқаддас маскан бўлади

Маросимда Россия элчихонаси вакиллари ҳам иштирок этгани маълум қилинган.

Музейдан жангларда қатнашган шимолий кореялик аскарларнинг ҳайкаллари, уларнинг фаолиятига бағишланган фотосуратлар ва санъат асарлари ўрин олиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз: Ким Чен Ин ва Владимир Путин 2024 йил ноябрь ойида ўзаро мудофаа тўғрисидаги шартномани имзолаган эди. Ҳужжатга мувофиқ, ҳар икки давлат фавқулодда ҳолатларда бир-бирига зарур ҳарбий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олган.

Шундан сўнг, жорий йил апрель ойида КХДР расман ўз ҳарбийларини Россияга юборганини тасдиқлади. Украина маълумотларига кўра, мамлакат ҳудудига 14 мингдан ортиқ шимолий кореялик ҳарбий хизматчи ва муҳандислар жўнатилган. 

Д.Ҳакимов, ЎзА