Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шимолий Кореяда илк бор коронавирус билан боғлиқ эҳтимолий ҳолат аниқлангани айтилмоқда
10:50 / 2020-07-26

Шимолий Кореяда коронавирус юқтириш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилиши мумкин, деб маълум қилди мамлакат марказий телеграф агентлиги.


Шимолий Кореяда коронавирус юқтириш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилиши мумкин, деб маълум қилди мамлакат марказий телеграф агентлиги.

Мазкур ҳолат Кэсон шаҳрида маълум бўлган. Аниқлик киритилишича, 19 июлда коронавирус билан гумонланган одам Жануб ва Шимол ўртасидаги ҳарбий демаркацион линеяни ноқонуний равишда кесиб ўтиб мамлакатга қайтиб келган.

КХДР эпидемияга қарши кураш ташкилотининг хабар беришича, унинг таҳлиллари тушунарсиз натижаларни кўрсатган. Ҳозир гумонланувчи қаттиқ карантин шароитига олинди, ҳукумат у билан яна кимлар алоқада бўлганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. 

Корея Меҳнат партияси Сиёсий бюроси шу сабабли фавқулодда мажлис чақирди. Мажлисда КХДР лидери Ким Чен Ин ҳам иштирок этган.

Унинг қарори билан Кэсон шаҳри ёпиб қўйилди, туманлар ва шаҳарлар бир-биридан ажратилди, фавқулодда ҳолат тартиби ўрнатилди.

Агар Жанубий Кореядан Шимолий Кореяга қайтиб келган кишида коронавирус аниқланса, бу шимолда илк инфекцияга чалиниш ҳолати сифатида қайд этилади.

Расмий маълумотларга кўра, КХДРда коронавирусга чалиниш ҳолати шу вақтгача бирор марта ҳам қайд этилмаган.