Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шимолий Корея Япон денгизига ракета учирди
09:15 / 2022-11-17

Шимолий Корея пайшанба куни Япон денгизига битта қисқа масофали баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Айтилишича, ракета маҳаллий вақт билан соат 10.48 атрофида Канвондо вилоятидаги Вонсан ҳудудидан амалга оширилган. Парвоз ҳақидаги қолган маълумотлар таҳлил қилинмоқда.  

КХДР охирги марта 9 ноябрь куни Япон денгизига баллистик ракета учирган эди.

Аввалроқ КХДР раҳбари Вашингтон ва унинг иттифоқчиларининг минтақадаги ҳарбий фаоллигига қаттиқ жавоб беришга ваъда берган эди.

 

ЎзА