Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шимолий Корея қисқа масофали ракеталар учирди
09:09 / 2023-03-14

Шимолий Корея Япон денгизи томон иккита қисқа масофали баллистик ракета учирди, деб хабар берди “Yonhap” агентлиги.

КХДР 14 март маҳаллий вақт билан соат 07.41 ва 07.51да  Хванхэ-Намдо вилоятининг Чанен районидан Япон денгизи йўналиши бўйича иккита қисқа масофали баллистик ракетани учирди.  

Учириш Жанубий Корея ва АҚШ мунтазам ҳарбий машғулотлар ўтказа бошлаганидан сўнг амалга оширилмоқда.  

“Биз Шимол томонидан баллистик ракеталарнинг учирилиши нафақат Корея ярим оролига, балки халқаро ҳамжамият даражада тинчлик ва барқарорликка путур етказувчи муҳим провокация акти, шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюциясини очиқ бузиш сифатида кескин қоралаймиз”, дейилади Жанубий Корея Штаблар бошлиқларининг бирлашган қўмитаси хабарида.

Шунингдек, Қўмита Шимолий Кореяни бундай учиришларни зудлик билан тўхтатишга чақирган.

 

ЎзА