Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шимолий Корея ҳарбий разведка сунъий йўлдош парвози омадсиз кечганини тан олди
10:39 / 2023-05-31

КХДРнинг маълум қилишича, ҳарбий разведка олиб борадиган "Маннигён-1" сунъий йўлдоши парвозида кўзда тутилмаган вазият юзага келган, деб хабар тарқатди Корея марказий телеграф агентлиги.

“Чхоллима-1” туридаги янги ракета-ташувчи парвозни яхши амалга оширган, сўнгра биринчи босқичдан ўтганида иккинчи босқич двигатели ишламаган, натижада ракета ҳаракатга келтирувчи кучини йўқотган ва Сариқ денгизга қулаб тушган”, — дейилади баёнотда.

Миллий космик ривожланиш агентлиги хабар беришича, қайта парвозни тезроқ  амалга ошириш мақсадида ҳалокат сабабларини ўрганиш ва  нуқсонларни бартараф этиш учун зудлик билан илмий-техник чоралар кўрилади.

"Маннигён-1"  (“Телескоп -1”) ҳарбий разведка йўлдоши парвози  маҳаллий вақт билан соат 6:27 да амалга оширилган. Жанубий Корея ҳарбийларининг маълум қилишича,  ракета-ташувчи аппарат Очхондо  оролидан 200 километр ғарб томонда денгизга қулаган.