Шимолий Каролинада кучли қор туфайли йўл-транспорт ҳодисалари кўпайди
Дам олиш кунлари АҚШнинг Шимолий Каролина штатида кучли қор ёғиб, кўчаларда 1000 дан ортиқ фавқулодда ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда CBS телеканали губернатор Жош Стайнга таяниб хабар берди. Нохуш ҳолатлар оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
Масалан, тахминан 100 га яқин машина иштирок этган жуда йирик йўл-транспорт ҳодисаси ҳам кузатилган.
Маҳаллий метеорология хизмати маълумотига кўра, айрим ҳудудларда қорнинг қалинлиги 15 см дан ошган. Айни кўрсаткич бу ҳудудлар учун рекорд ҳисобланади.
Қор ва муз қоплаган йўл шароити ҳайдовчилар учун мислсиз қийинчилик туғдириб, йўл ҳаракати хавфи сезиларли даражада ортган. Ҳокимият ва йўл хизмати масъуллари йўлларни тозалаш, ҳаракатни назорат қилиш ва фавқулодда ҳолатларга тайёр туриш чораларини кўрмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА