Шимолий Ирландияда тартибсизлик авж олди
Шимолий Ирландиянинг Баллимена шаҳрида юзлаб ниқобли шахс полицияга ҳужум қилиб, уйлар ва машиналарга ўт қўйди.
СNN хабар беришича, айни пайт полиция пойтахт Белфастдан тахминан 45 километр масофада жойлашган шаҳарда "жиддий тартибсизлик"ни тўхтатишга ҳаракат қилиб, одамларни ҳудуддан чиқиб кетишга чақирмоқда.
Исёнчиларнинг бензинли бомба, искала ва тош билан қилган ҳужумига жавобан, зирҳли кичик автобус ва юк машиналарида зобитлар қарши ҳужумга ўтган.
Кеча содир бўлган қўзғолон туфайли дастлаб тўртта уй ёнғиндан зарар кўрди, бошқа турар-жой ва корхоналарда дераза-эшиклар синдирилган. 15 нафар полициячи яраланган.
Мусулмон Зиё, ЎзА