Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шифокорликка ишга жойлашиш 1500 АҚШ долларими?
11:11 / 2023-02-14

Бухорода ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Натижада фуқаро Н.Л. фуқаро Ф.Р.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида вилоятдаги шифохоналарнинг бирига, шифокор вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

Зариф Комилов, ЎзА